
Жорий йилнинг 24-январидан 25-январига ўтар кечаси Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Фориш тумани “Қораобдол ота” МФЙ ҳудудидан ўтган автомобил йўлида кучли шамол ва қор бўрони оқибатида бир нечта транспорт воситаси ҳаракатсиз қолгани, фуқаролар мураккаб вазиятда эканлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Мурожаат асосида ФВВ қутқарувчилари зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, махсус техника ёрдамида йўлда қолиб кетган фуқароларга амалий ёрдам кўрсатдилар. Фуқаролар хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинди.



